Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Наманган аэропорти” чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро Ч.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, унинг қора рангли сумкасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 25 дона ов қуроли учун гильзалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
29.04.2022