Шунга қарамай айрим фуқаролар амалдаги тартибларни бузган холда алкоголли маҳсулотларини республикамизга олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постида пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Б.Р.нинг қўл сумкалари кўздан кечирилганда, унда божхона назоратидан яшириб қўйилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки савол жавобда маълум қилинмаган, хорижда ишлаб чикарилган қиймати 10 млн. сўмлик 17 шиша “Jack Daniels” номли вискиларни олиб ўтмоқчи бўлганлиги фош бўлди.
Мазкур пост ходимлари яна бир фуқаро Р.Т.нинг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказишганда, ушбу шахс ҳам сумкасига яширганча йўловчи божхона декларациясида ва оғзаки сўровда маълум қилмасдан туриб, 25 литр спиртни олиб киришга урингани маълум бўлди.
“Яллама” чегара божхона постида эса Х. Ф. исмли фуқаро хеч қандай хужжатларсиз, божсиз олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларидан ортиқча бўлган, қиймати 1.3 млн. сўмлик, 28 шиша ароқ ва коньякларни олиб кирмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.
“Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳам ана шундай холат фош қилинди. Яъни, фуқаро Б. Б. қўл юклари орасига йўловчи божхона декларациясида ҳамда оғзаки сўровда тақдим этилмаган, белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган, қиймати 2.3 млн. сўмлик 3 турдаги 9 шиша виски ва ароқлар яширилганлиги аниқланди.
30.11.2018