Хусусан, Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов рахбарлигидаги божхона ходимлари Термиз шахрида қад ростлаётган “Термиз канцелярия моллари” МЧЖ га тегишли, лойиха қиймати 19,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган, текстил махсулотлари хамда телевизор ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхонада бўлишди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилиб, фаолияти давомида муаммолар мавжуд бўлганда ишчи гуруҳга мурожаат қилиш лозимлиги эслатиб ўтилди, шунингдек экспорт ва импорт операцияларига доир саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Маълумот тариқасида, мазкур ишлаб чиқариш объктида келгусида 1100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади ва йилига 50 000 дона телевизор хамда 6,75 миллион дона текстил махсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Корхона уч йил ичида ташқи бозорларга экспорт ҳажмини 35 млн. АҚШ долларига етказиши кўзда тутилган.
Сурхондарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
29.11.2018