Шу муносабат билан, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида барча бўлим ва божхона постлари бошлиқлари ҳамда шахсий таркиб иштирокида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, берилаётган топшириқлар ҳамда бугунги куннинг асосий мавзуси бўлган коррупцияга қарши курашиш йўналиши бўйича кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, бошқарма раҳбарияти Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш – асосий мақсадимиз” шиори остида тизимда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтиб, барча куч ва воситаларни коррупцияга қарши курашишга сафарбар қилиш, тизим фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, коррупция оқибатларидан кўра, унинг юзага келишига имкон бераётган сабаб ва шароитларга барҳам бериш юзасидан масъул ходимларга топшириқлар берилиб, барча ходимлар огоҳлантирилди.
Шунингдек, 2022 йилнинг I чораги давомида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мазкур йўналишда 9 маротаба умумий тартибда ва 38 маротаба якка тартибда ходимлар билан профилактик тадбирлар, 7 нафар ходимларнинг оила аъзолари билан тарбиявий-ахлоқий мазмундаги тушунтириш ишлари ҳамда ўтказилган хизмат текширувларига тўхталиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, агарда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва фуқароларда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ва Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “Ишонч телефон”ларига мурожаат этишлари мумкин.
18.04.2022