Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан учрашувлар давом этмоқда
7512
Мамлакатимизда иқтисодиётни тараққий эттириш, тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда ҳамда бир қатор янги қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.
Тадбиркорлар билан учрашувлар давом этмоқда

Бу каби олиб борилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар хусусида тадбиркорларни хабардор қилиш, улар билан ўзаро мулоқотлар ташкил қилиш ҳамда мавжуд муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан жойларда учрашувлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев Булунғур туманида фаолият юритувчи “Afrosiyob Meva”, “Bulung‘ur Sandvik”, “Maroqand Sifat”, “Grin Agro Export” ҳамда Жомбой туманидаги “Сeramic Brics” МЧЖларга ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Учрашув давомида божхона қонунчилигидаги янгиликлар ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқаришда мавжуд муаммолар, ишлаб чиқариш кооперацияси, тайёр маҳсулотларни реализацияси, уларни экспорт қилиш масалаларида суҳбатлар ўтказилиб, тадбиркорларнинг фикрлари тингланди. Улар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам ҳамда маслаҳатлар берилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан бу каби тадбирларни жойларда давомли ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати

18.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг