Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинди
7485
Жорий йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш” мавзусида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан Косонсой тумани ҳокимлигида маҳаллий тадбиркорлар билан сайёр учрашув ташкил этилди.
Наманганда тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинди

Учрашув давомида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи М.Салиев бошчилигида божхоначилар тадбиркорлик субъектларига божхона соҳасида янги қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказишди ҳамда уларнинг фаолиятидаги муаммолари ўрганилди.

Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектларини иш жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.

Юзма-юз дўстона мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштиришга, қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.

 

18.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг