Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди
1208
Cифати кафолатланмаган дори воситаларини юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратидан яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди

Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар чегара божхона постлари орқали яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этмасдан турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситаларини олиб киришлари мумкин.

Олиб ўтилаётган дориларнинг миқдори ушбу меъёрдан ортиқ бўлса, йўловчилар тиббиёт муассасаси томонидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, доривор шаклини ва тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этадилар.

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро О.К.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида умумий қиймати 120 миллион сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 377 дона турли хилдаги дори воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда хорижий авиарейс билан юртимизга учиб келган фуқаро Н.Б. мазкур пост ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра умумий қиймати 90 000 000 сўмлик 50 дона пультлар ва 308 дона сифати кафолатланмаган турли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан аниқланган 169 та ҳолатда 2 млрд. 890 млн. сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

18.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг