Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кинологлар маҳорати доимо ошириб борилмоқда
7507
Ҳозирги кунда божхона органлари хизматини тўрт оёқли ёрдамчилар – хизмат итларисиз тасаввур қилиб бўлмайди албатта.
Кинологлар маҳорати доимо ошириб борилмоқда

Ҳозирда барча чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат итлари гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, ўқдори ва портловчи моддаларни, валюта қимматликлари, тамаки маҳсулотларни қидириш, шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати, мина қидирув йўналишлари, ўсимликлар ва ўсимлик уруғларини қидириш, психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қидириш йўналишлари бўйича фаолият олиб боришмоқда.

Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида ҳам гиёҳвандлик воситалари, ўқ-дори ва портловчи моддалар ҳамда валюта қимматликларини қидиришга ўргатилган хизмат итлари фаолият юритишмоқда.

Ўз навбатида, хизмат итларига бевосита масъул шахслар – кинологларнинг маҳорати ҳам ҳар йили текширувдан ўтказилиб турилади. Ана шундай тест синовларидан бири куни кеча “Авиа юклар” ТИФ божхона пости худудида бўлиб ўтди. “Bayer Group” МЧЖ ҳудудида жойлашган мазкур постда тест синовларини ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда шароитлар яратиб берилди.

Миллий кинология марказидан жалб қилинган мутахассислар “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ва “Авиа юклар” ТИФ божхона постларида хизмат қилувчи кинологларнинг маҳоратини синовдан ўтказишди.

Синов якунлари бўйича барча кинологлар ўзлари эгаллаб турган лавозимга лойиқликларини тасдиқлашди.      

 

18.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг