Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда экспортёр корхона вакиллари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди
7494
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан вилоят ҳудудидаги корхона ва ташкилотларга ташриф буюриб, божхона соҳасидаги ўзгаришлар, соҳада тадбиркорликни ривожлантиришда яратилган қулайликлар тўғрисида тушинтириш ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, божхона соҳасига оид мавжуд муаммоларни ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Қашқадарёда экспортёр корхона вакиллари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

Шу каби ташрифларнинг бири, Қарши туманида жойлашган “LT Textile” қўшма корхонасида ўтказилди.

Ташрифда, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Маҳмадалиев, Валюта назорати гуруҳи бош инспектори А.Орзиқулов ва “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Р.Қосимовлар корхона раҳбари ва божхона ишлари бўйича масъул ходимлари билан учрашиб, корхонанинг фаолияти, истиқболдаги янги лойиҳалар ва маҳсулотларни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда божхонада яратилган енгилликлардан самарали фойдаланиш юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Иқтисодиётимизда муҳим ўринга эга бўлган ва замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган ушбу корхонада йилига 22 минг тонна пахта хом-ашёси қайта ишланиб, шундан 15 минг тонна ип калава маҳсулоти тайёрланмоқда.

- Бизнинг корхонамизда тайёрланаётган маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилмоқда дейди, - корхонанинг чет эллик мутахассиси Wang Zhao Jun. Бу борада жорий йилнинг ўтган даврида ҳам салмоқли натижаларга эришдик. Рақамларга кўра, ўтган уч ойда 20 миллион АҚШ долларилик маҳсулотларимиз Хитой, Россия, Эрон, Покистон, Бельгия давлатларига экспортга жўнатилди. “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари бизга яқиндан ёрдам бермоқда, маҳсулотларимизни куннинг исталган вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз божхона расмийлаштирувидан ўтказиб беришмоқда.

Дарҳақиқат, айни кунда корхонанинг навбатдаги учинчи босқич қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Бу корхона ишга тушса, табиий тоза пахта толасидан ярим тайёр маҳсулот мато ишлаб чиқарилади. Асосийси, маҳсулотларнинг экспорт ҳажми ҳам икки баробарга ошади. Қўшимча
300 нафар маҳаллий аҳолининг иш билан бандлиги таъминланади. 

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

16.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг