Аниқланган ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонасининг хулосасига кўра далилий ашё сифатида олинган мазкур тиббиёт ускуналари фуқаро А.Г. томонидан қонуний лицензиясиз (рухсатнома), сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ва уларни ташиш, сақлаш шароитларига амал қилинмаганлиги сабабли ушбу дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сотиш, фойдаланиш ва тиббий амалиётга қўллашга рухсат этилмайди.
Суд фуқаро А.Г.ни қилмишини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини эътироф этиб, унинг оилавий шароитини ҳамда муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини инобатга олиб тегишли қарор чиқарди.
Фуқаро А.Г. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22719-моддасининг 1-қисми ва 22722-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди. Унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган тиббиётда фойдаланиладиган ускуналар тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида умумий қиймати 240 млн. сўмлик салкам 16 минг дона тиббий амалиётда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тиббиёт буюмлари ҳамда дори воситаларининг олиб кирилиши олди олинган.
Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
28.11.2018