Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар белгиланди.
Хусусан, жорий йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида, давлат раҳбари томонидан божхона тизимида “коррупциядан холи” дастурини амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилган ва қарши курашишмоқда.
Олиб борилаётган бу каби ислоҳотлардан мақсад, юртимизда коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш, унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда бу иллатни барча соҳалардан илдизини қуритишдан иборатдир.
Бу борада Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, шахсий таркиб томонидан коррупцияга қарши муросасиз кураш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Шунингдек, бу иллатга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек маъсул эканликлари, қонун бузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган “75 221-04-80” рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
16.04.2022