Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда профилактик учрашувлар давом эттирилмоқда
1178
Маълумки божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг қонунчиликка риоя этиши божхона тўловларининг тўғри ҳисобланиши гарови ҳисобланади. Андижон вилояти божхона бошқармасида ўтказилган навбатдаги профилактик учрашув ана шу мақсадларни ўзида қамраб олишга хизмат қилади.
Андижонда профилактик учрашувлар давом эттирилмоқда

Ташкил этилган семинар учрашуви давомида айрим қўштирноқ ичидаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари божхона тўловларини тўлашдан қочиш мақсадида божхона ҳужжатларидан алдов йўли билан фойдаланиб, сохталаштирилган ҳужжатлар асосида республикамизга товарларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринган ҳоллар бартараф этилаётгани аниқланган ҳуқуқбузарликлар мисолида баён этиб ўтилди.

Семинар якунида, ўз фаолиятлари давомида божхона соҳасига доир мурожаатлар юзага келган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ишонч телефонига ҳамда вилоят божхона бошқармасининг навбатчилик қисмига (74) 224-76-00 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

16.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг