Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд вилояти божхоначилари саноат ярмаркасида фаол иштирок этишди
7749
Жомбой туманидаги “Sof Expo Samarkand” кўргазма марказида “Самарқанд ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси – PROM PRO EXPO 2022” ўз ишини бошлади.
Самарқанд вилояти божхоначилари саноат ярмаркасида фаол иштирок этишди

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.Саидова ва вилоят ҳокими Э.Турдимовлар сўзга чиқишди.
Металлургия, машинасозлик, энергетика, кимё саноати ва қурилиш материаллари соҳасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш салоҳиятига эга маҳаллий корхоналар ҳамда улар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш мақсадида ташкил этилган мазкур саноат ярмаркасида етакчи саноат корхонасидан вакиллар, тадбиркорлар ҳамда корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этди.
Мазкур ярмаркада вилоят божхона бошқармаси ҳам фаол иштирок этди. Ярмаркада божхона бурчаги ташкил этилиб, унда тадбиркорлик субъектларини божхона қонунчилигидан хабар қилиш юзасидан маслаҳатлар бериб борилди.
Шунингдек, тадбирда бошқарманинг масъул ходимлари “Самарқанд вилояти импорт баланси таҳлили ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари” мавзусида тадбикорларга кенг тушунчалар бериб ўтишди.
Албатта, юртимизда йирик саноат корхоналари ва тадбиркорлар иштирокида ўтказилаётган бу каби тармоқлараро кооперация саноат ярмаркалари иқтисодиётимизни ҳар томонлама юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

16.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг