Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ташкил қилинди
7465
Республикамиз божхоначилари томонидан фуқаролар ва тадбиркорларнинг божхона расмийлаштируви билан боғлиқ муаммолари жойларга чиқилган холда ўрганилиб, уларнинг фаолиятлари янада содда ва қулай шароитга келиши юзасидан таклифлар тингланмоқда.
Андижонда тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ташкил қилинди

Навбатдаги учрашув, Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Муратов бошчилигидаги божхона ходимлари “Нил-Гранит” МЧЖнинг маъмурий биносида Хўжаобод туманида фаолият юритаётган барча тадбиркорлик субъекти вакиллари билан сайёр учрашув ўтказдилар.

Учрашув давомида бугунги кунга келиб барча тармоқлар қаторида божхона органлари фаолиятида ҳам рақамлаштириш тизимига ўтилаётганлиги,  бунинг натижасида эса соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш юзасидан тизим раҳбарлари томонидан тегишли чора тадбирлар амалга оширилаётганлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ташкил этилган учрашув давомида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни, чет элдан импорт қилинаётган асбоб-ускуналар, шу билан бирга хорижга “SAMO” бренди остида чиқарилаётган тайёр экспорт маҳсулотлари ҳам кўздан кечирилди.

Учрашув якунида, тадбиркорлик соҳасида божхона органларига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч телефонига ҳамда вилоят божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (74) 224-76-00 рақамли  телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

 

 

16.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг