Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
1101
Давлатимизга товар моддий бойликларни ноқонуний равишда олиб кирилишига қарши курашиш борасида божхона органлари томонидан тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Жумладан, Тошкент вилоят божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада ушбу автомашина юкхонасида йўл юк кузатув ҳужжатлари ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 17 хил турдаги умумий киймати 270 млн 317 минг сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган, фуқаро С.О. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг салон қисмида оғзаки сўровда айтилмаган ва йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 5 000 дона хорижий алока операторига тегишли сим карталар борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Т.Д.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг қўл сумкаси ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, декларацияланмаган 1 дона “MAVIC AIR” номли учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

15.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг