Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Арқбулоқ"да ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан сайёр қабул ташкил этилди
7497
Жорий йилнинг 17 февраль санасида Давлатимиз раҳбари ҳузурида “Божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва уни коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш” юзасидан ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиёти билан боғлайдиган муҳим бўғин эканлигини, бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлик ҳамда инвестицияларга тўсиқ бўлиши мумкинлигини, шу сабабли эндиликда ҳар бир ҳудуд раҳбари тадбиркорлар билан доимий мулоқотда бўлиши, уларнинг муаммоларини доимий ўрганиб, уларга амалий кўмак бериш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, келгусида божхона соҳасидаги ўзгаришлар, қолаверса, Тошкент шаҳрида бу борадаги режали амалий ишлар тафсилотлари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона боқшармасининг “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун сайёр ташкил этилди.

Ўтказилган очиқ мулоқотда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз томонидан божхона органлари белгилаб берилган вазифалар, хусусан, божхона тизимини “коррупциядан холи” тизимга айлантириш энг устувор вазифа бўлиши шартлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар, божхона расмийлаштирувидаги енгилликлардан хабардор қилиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида эндиликда божхона бошқармаси томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тадбиркорлар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб турилишини маълум қилинди.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди. Уларнинг соҳани такомиллаштириш юзасидан таклифлари тингланди.

 Келгусида тадбир ташкилотчилари томонидан бу каби самимий руҳдаги учрашувларни тез-тез ўтказиб боришни ўзларига мақсад қилиб белгилаб олишди.

 

 

16.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг