Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказига мактаб ўқувчилари таклиф этилди
7390
Миллий кинология марказида ўқувчи-ёшларни кинология соҳасига қизиқтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.
Миллий кинология марказига мактаб ўқувчилари таклиф этилди

2022 йил 15 апрель куни Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 7-сонли ҳамда Чилонзор туманидаги 280-сонли ўрта мактабларининг 120 нафар ўқувчи-ёшларининг Миллий кинология марказига ташрифи ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Марказ фаолияти, вазифалари ва қўлга киритган ютуқлари билан танишув жараёнида ўқувчиларга кинология соҳасининг аҳамияти ҳақида жонли мисоллар асосида батафсил маълумотлар берилди.

Танишув жараёнида ўқувчи-ёшлар кинология соҳаси ва хизмат итлари билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

Хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлари ўқувчиларда катта таасурот қолдирди.

16.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг