Мазкур қурилмаларни фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида кўзда тутилган ҳолларда айрим ташкилотлар томонидан олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат берилган.
Шунга қарамай, жисмоний шахслар томонидан бу турдаги қурилмаларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринишлар кўзга ташланмоқда. Ана шундай ҳолатларнинг навбатдагиси “Урганч” халқаро аэропортида аниқланди.
“Санкт-Петербург-Урганч” йўналиши бўйича парвозини якунлаган фуқаро Б.Ж. божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтар экан, унинг безовталаниши божхона ходимларида бежиз шубҳа уйғотмаган экан.
Унга тегишли қўл юклари назорат-рентген аппарати орқали холислар иштирокида кўздан кечирилганда, юклар орасида божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маъулм қилинмаган 1 дона учувчисиз учиш аппарати яширилганлиги фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан жорий йилда аниқланган учувчисиз учиш аппаратларини олиб ўтиш билан боғлиқ ўнинчи ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳисобланади.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
28.11.2018