Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди
1600
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган қулайликлар иқтисодиётимизнинг ривожланишига йўл очмоқда.

Жумладан, божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини доимий  қўллаб-қувватлаш, улар дуч келаётган мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент  вилояти божхона бошқармасида вилоят ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 101- сонли Қарори билан тасдиқланган “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги” Низомни мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида “давра суҳбати” ўтказилди.

Давра суҳбати давомида, сўзга чиққан Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходими божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисида батафсил тушунчалар берди.

Божхоначи назоратчи эмас, аксинча Божхоначи - тадбиркорнинг таянчи эканлиги тушунтирилди. Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтди, тадбиркорлар саволларига  батафсил жавоблар олишди.

 

14.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг