Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда хонадонда 320 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари сақланаётганлиги фош бўлди
1205
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 Наманганда хонадонда 320 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари сақланаётганлиги фош бўлди

Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 320 млн. сўмлик 15 турдаги 2702 қути сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

 

14.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг