Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган косметика воситалари ва тиббий буюмларни яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош этилди
1148
Юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда тиббиёт буюмлари ва косметика воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган косметика воситалари ва тиббий буюмларни яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош этилди

Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Н.Р.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг ёнида божхона назоратига тақдим этилмаган, қиймати 45 миллион сўмлик 900 дона косметика воситалари борлиги аниқланди.

Айни шу рейс билан учиб келган, яна бир фуқаро М.Д. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, унинг юклари орасида 51 миллион сўмлик 972 дона косметика воситалари борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятига хориждан учиб келган фуқаро Т.С. “Термиз аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, ушбу фуқаро қўл сумкаси ичида икки дона қоғоз қутиларда сифати кафолатланмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрьдаги 4508-сонли “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори бандига зид равишда ўзига тегишли бўлмаган, умумий қиймати 80 миллион сўмлик, 2 тўпламда турли тиббиёт анжомларини декларацияламасдан ноқонуний олиб келаётгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг