Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди
931
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда кучли таьсир қилувчи дори воситаларнинг ноқонуний айланувига қарши курашиш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.
 Жиззахда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди

Тадбир давомида, фуқаро Т.Ж ва Б.Д.лар маълум миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини шартли харидорга сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди. 

Шундан сўнг, фуқаро Б.Д.га тегишли “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ичида хеч қандай хужжатлари бўлмаган 150 дона “Тропикамид 10 мл” номли дори воситалари мавжудлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу флаконлардаги рангсиз суюқлик таркибида “тропикамид” моддаси мавжудлиги маълум бўлди. Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сонли қарорига асосан, “тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.

Ушбу дори воситалари вақтинча сақловга олиниб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 594 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда  400 дона “Трамадол” номли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш дори воситаларининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинган.

14.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг