Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхоначилар 532 миллион сўмлик найрангни фош қилишди
897
Юртимизга товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Наманганда божхоначилар 532 миллион сўмлик найрангни фош қилишди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатда мазкур вилоятда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига хориждан келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ўлчами 39864 м2 бўлган тўқимачилик матолари борлиги аниқланди. Уларнинг дастлабки қиймати эса салкам 532 млн. сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг