Бу тизим фуқароларнинг тез фурсатда божхона назоратидан ўтишини хамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялаш учун тегишли йўлакни танлаш имконини яратади. Бироқ бугунги кунда ушбу тизимдан ўзининг ноқонуний мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланмоқчи бўлган шахслар ҳам учраб турибди.
Яқинда “Тошкент-Аэро” ИБКнинг “Тошкент халқаро аэропорт” чегара божхона пости инспекторлари, контрабандага қарши кураш бўлими ва Авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилди.
“Тошкент-Москва-Милан” йўналиши бўйича учиб кетаётган хорижий давлат фуқароси С.Б умумий учиб кетиш залидаги “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётган вақтда унга тегишли бўлган қўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада унинг ичида сигарет қутисига яширилган 1 дона шиша флаконга солинган оқ рангли, тахминан оғирлиги (идиши билан) 10 грамм бўлган кукунсимон модда ҳамда 1 дона металл трубка ва 1 дона пластик карта борлиги аниқланди.
Божхона ходимларининг ушбу кукунсимон модданинг нима эканлиги хақидаги оғзаки сўровига фуқаро томоқ дориси эканлигини айтган. Сўнгра бошқа буюмлар сигарет қутиси ичидан чиққач, фуқаро уларнинг келиб чиқиши хақида билмаслигини ва ушбу буюмлар унга тегишли эмаслигини билдирган.
Шундан сўнг, божхона ходимлари томонидан оқ рангли модда хамда буюмлар экспертиза учун мусодара қилиниб, фуқаро иштирокида бу хақида тегишли баённома тузилди.
Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
28.11.2018