Қарши шаҳрида жойлашган “ALP TEXNO SERVIS” хусусий корхонасига ташриф ҳам худду шу мақсадда уюштирилди.
Мазкур корхонада ҳозирги кунда юқори сифатли телевизор маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар нафақат маҳаллий бозорларимиз, балки бир қанча қўшни ва хориж давлатларига катта миқдорда экспорт қилинмоқда.
– Корхонамиз ўз фаолиятини 2006 йилда бошлаган эди дейди, – корхона раҳбари Ш.Муратов. – Биз дастлаб кормпьютер техникаларига хизмат кўрсатиш билан шуғулландик. 2017 йилга келиб, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришда яратилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, телевизор ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Ҳозирги кунда, корхонамизда бир кунда 200 дона турли хилдаги телевизорлар ишлаб чиқарилмоқда.
Вилоятда ягона ҳисобланган ушбу корхонада айни кунда 50 нафардан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Ходимлар малакасини доимий равишда ошириш мақсадида, Хитой ва Корея давлатларидан мутахассислар жалб этиш йўлга қўйилган. Амалга оширилаётган бу каби чоралар сифатли ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришда замин яратмоқда.
Биз учун аҳамиятлиси, корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга жўнатилмоқда. Хусусан, биргина, Озарбайжон давлатига ҳар ойда 600 минг АҚШ долларилик телевизорлар экспорт қилинмоқда. Бу борада божхона ходимлари томонидан маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда яратилган енгилликлар асосида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Эътиборлиси, яқинда тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтиради. Қарши шаҳридаги Саноат ҳудудида барпо этилаётган янги корхонада кунига 1000 дона телевизор ишлаб чиқарилади. Қўшимча иш ўринлари яратилиб, экспорт ҳажми оширилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Россия ва қўшни давлатларга экспорт қилиш мўлжалланган.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
13.04.2022