Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга товарларининг кодларини аниқлашда муҳим қулайлик!
1203
Тадбиркорлар учун товарларни импортга расмийлаштиришда энг зарур бўлган жиҳатлардан бири бу товарларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига (ТИФ ТН) мувофиқ кодининг тўғри белгиланганлигидир.

Тадбиркорларнинг товар коди юзасидан дастлабки қарорга эга бўлишининг бир неча афзалликлари мавжуд:

Биринчидан, импорт қилиш режалаштирилган товарлар учун тўланиши зарур бўлган божхона тўловларини ҳисоблаш, шу билан бирга ушбу товарлар учун имтиёзлар мавжудлигини олдиндан билиш имконини беради;

Иккинчидан, божхона расмийлаштируви жараёнини тезлашади, бу эса тадбиркорнинг вақтини сезиларли даражада тежайди;

Учинчидан, импорт ёки экспорт қилинадиган товарлар лицензияланиши юзасидан ва маълум чекловлар мавжудлиги бўйича аниқ маълумотларга эга бўлади;

Тўртинчидан, божхона органлари томонидан берилган дастлабки қарор божхона расмийлаштирувида қўллаш учун мажбурий ҳисобланади.

Божхона органлари товарларнинг ТИФ ТН кодини аниқлаб бериши учун тадбиркор исталган божхона органига (ТИФ божхона пости ёки ҳудудий божхона бошқармаси ёки Давлат божхона қўмитасига) мурожаат қилиши мумкин.

Бунинг учун мурожаатда товарни бир маънода таснифлаш имконини берувчи товар тўғрисидаги маълумотлар берилишини ўзи кифоя. Зарур ҳолларда, маҳсулотнинг фотосуратлари, чизмалари, паспортлари ҳамда бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин.

Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилинган кунидан эътиборан бир йил ичида амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 700-сон қарорида дастлабки қарорни қабул қилганлик учун божхона йиғим ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг               75 фоизи этиб белгиланган.

Сизда мазкур мавзу юзасидан саволлар туғилса, Давлат божхона қўмитасининг (78) 120-76-00 телефон рақами орқали Марказий божхона лабораториясининг қуйидаги ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: 56-02, 56-06, 56-99.

13.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг