Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона постида қиймати 544 млн.. сўмдан товарлар тўхтатиб қолинди
921
Давлат божхона хизмати органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона постида қиймати 544 млн.. сўмдан товарлар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона постида аниқланган 3 та божхона қонунубузилиши ҳолатларида салкам 544 млн. сўмлик товарларни ноқонуний олиб киришга уринишлар фош этилди.

Жумладан, хориждан Бухоро шаҳридаги тадбиркорлик субъекти номига юклар ортилган вагоннинг инспекцион кўрик мажмуасидан олинган рентген тасвирлари божхона ходимларини шубҳалантириб қўйди.

Ушбу вагон Бухоро шаҳридаги божхона омборларидан бирида очиб кўрилганида, унда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 144 млн. 864 минг сўмлик 24 минг дона қирғич ҳамда 144 дона гилам тозаловчи чўткалар борлиги аниқланди.

Мазкур пост ходимлари томонидан шубҳа остига олинган яна бир вагонда эса ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча миқдорда чангютгичлар учун 9 минг донага яқин эҳтиёт қисмлар юклангани маълум бўлди.  Уларнинг умумий қиймати 230 млн. сўмдан ошмоқда.   

Инспекцион кўрик мажмуасидан олинган тасвирлар яна бир вагонда ҳам ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар борлиги ҳақида “сигнал” берди.  Божхона кўриги давомида вагондаги аслида 21,8 тоннани ташкил қилиши лозим бўлган шиша вазалар бор-йўғи 10,8 тонна эканлиги маълум бўлди.

Уларнинг ўрнига эса 27 минг донадан зиёд шиша стакан, 4200 дона қирғич ва бошқа ошхона анжомлари юкланган бўлиб, ушбу товарларнинг умумий қиймати 167 млн. сўмдан ошмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг