Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 3 кун ичида 6 млрд. 636 млн. сўмдан зиёд товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди
924
Товар-моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб кириш орқали давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан қочишга уринган сохта ишбилармонларнинг қинғир хатти-ҳаракатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Андижонда 3 кун ичида 6 млрд. 636 млн. сўмдан зиёд товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди

Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Асака” ташқи иқтисодий фаолият ва “Дўстлик” чегара божхона постлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қиймати 6 млрд. 636 млн. сўмлик турли товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар фош қилинди.

Жумладан, “Асака” божхона постида аниқланган ҳолатда хориждан келтирилган ва ҳужжатларда “Ғишт ташиш учун мўлжалланган саноат транспорти” дея кўрсатилган транспорт воситалари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу товарлар аслида  45 дона уч ғилдирикли электр скутерлар бўлиб чиқди. Шунингдек, скутерлар учун 127 дона баллон ва 166 дона аккумуляторлар ҳам ортилган экан.

Ҳужжатларда умуман қайд этилмаган скутерлар ва уларнинг баллон ва аккумляторларининг жами қиймати 1 млрд. 78 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

“Дўстлик” чегара божхона постида аниқланган ҳолатларда эса юк автотранспорт воситаларидан бирига ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳамда қўрсатилган миқдордан ортиқча сув насослари, авто эҳтиёт қисмлар ва парфюмерия воситалари юклангани маълум бўлди. 3 турдаги мазкур 1651 дона товарларнинг умумий қиймати эса салкам 510 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ушбу постда аниқланган яна бир ҳолатда эса туғилган кунлар учун мўлжалланган 129 минг 600 дона шамчироқлар ҳамда 3900 дона декоратив тутун ҳосил қилувчи воситаларни ҳужжатларда кўрсатмаган ҳолда олиб киришга уриниш фош қилинди. Ушбу товарларнинг умумий қиймати эса 549 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этирилмоқда.

12.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг