Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тарихий буюмлар тўхтатиб қолинди
956
Амалдаги тартибларга кўра эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш мумкин эмас.
Тарихий буюмлар тўхтатиб қолинди

Шунга қарамай, айрим шахслар томонидан амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда маданий бойликларимизни республикамиз ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишга уриниш ҳолатлари учрамоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус-аэропорт” чегара божхона пости ходимлари Москвага парвози олдидан йўловчилардан бирини божхона назоратидан ўтказишганида, унинг ёнида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 7 дона қадимий танга ва 10 дона тарихий аҳамиятга эга медаллар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатда ашёвий далил сифатида ушлаб қолинган жами 17 дона қадимий танга ва медаллар, экспертиза хулосасига кўра республикамиз ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган маданий бойликлар сирасига кириши белгиланди.

Ушбу тарихий буюмлар Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти давлат музейига топширилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йил бошидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан 9 ҳолатда жами 39 дона маданий мерос объектларининг республикамиз ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинди.

Бу каби ҳолат Наманган халқаро аэропортида ҳам кузатилди.  Москвага йўл олган йўловчи 1870, 1917 ва 1934 йилларда зарб этилган 7 дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.

12.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг