Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тизими коррупциядан ҳоли тизимга айланади
1172
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “Божхона соҳасини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш устувор вазифамиз” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.
Божхона тизими коррупциядан ҳоли тизимга айланади

Тадбир аввалида божхона пости бошлиғи Ш.Бакиев 2022 йилнинг дастлабки чорагида амалга оширилган ишлар, божхона постида йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида божхона тизимини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича амалга ошириш лозим бўлган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбирда божхона постида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир божхона ходимида ҳалоллик иммунитетини ошириб ва бу билан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз курашиш лозимлиги, Давлатимиз раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга ходимлар ўзининг Ватанга садоқати ҳамда ҳалол ва пок меҳнати билан жавоб қайтариши лозимлиги таъкидланди.

Шу ўринда, божхона тизимида ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш, божхона ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган катта ислоҳотларга, айрим нопок божхона ходимлари томонидан яратилаётган шароитларга шукроналик келтирмай таъмагирлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги ачинарли ҳол эканлиги, бу эса тизимнинг обрўсига жиддий путур етказиши, бугунги кунда божхона ходимларини нопок йўлларга кириб қолмаслиги ва бундай ҳолатларни олдини олишда барча ходимлар бирдек маъсул эканлиги айтиб ўтилди.

Тадбир сўнгида, Ш.Бакиев божхона пости соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришда барча чора-тадбирларни кўриб боришини, шунингдек, ходимлар ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришлари, доимий равишда ўз устида ишлаб, билим савиясини ва тажрибаларини ошириб боришлари лозимлиги, атрофидаги ҳамкасбининг ҳар бир ноодатий хатти-ҳаракатларига бефарқ бўлмасликлари, ана шундай ҳолатлар кузатилганда бевосита пост ҳамда бошқарма раҳбариятини хабардор қилишлари лозимлиги таъкидлаб ўтди.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади. Шу сабабдан фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг (71)  207-09-39 телефон рақамига қўнғироқ қилишларини сўраб қоламиз.

Зеро, бу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар фуқаролар томонидан ҳам фаоллик кўрсатилсагина, кўзланган натижани бериши мумкин. Шундай экан коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз, барчамиз бирга ҳаракат қилмоғимиз зарур. Бунда коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционер эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларини бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлишини англаган ҳолда ҳаракат қилмоғимиз лозим бўлади.

Мунис Халилова,

божхона пости катта инспектори

12.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг