Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
1313
Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарурий шарт-шароитлар яратиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича божхона органлари томонидан мунтазам тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш орқали уларнинг фаолиятларига кўмаклашилмоқда.
“Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Навбатдаги учрашув Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлиб ўтди. Учрашувда мазкур божхона постида экспорт-импорт операцияларини расмийлаштириб келаётган йигирмага яқин тадбиркорлар иштирок этди. Дастлаб пост бошлиғи Ш.Эргашев тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасида амалдаги тартиблар ҳамда уларга киритилаётган ўзгартиришлар, шунингдек янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларга асосан берилиши кўзда тутилган имтиёзлар ҳамда уларни қўллаш тартиблари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Йиғилишда бошқарманинг Даромадлар ва божхона статистикасини юритиш бўлими ва Товарларни классификациялаш гуруҳи ходимлари томонидан тадбиркорларга божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилиши шартлари ҳамда товарларни ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича таснифлаш тартиблари тушунтирилиб, амалиётда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ва уларни олдини олиш бўйича бир қатор тавсиялар бериб ўтдилар.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашув давомида вилоятда фаолият юритаётган “GOLD QUALITY INVEST”, “ILTIFOT MONAND BIZNES”, “MARGILON UMAR TEKS” ва “TURON FRUIT” корхоналарининг вакиллари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар ва амалиётда учраётган муаммолар юзасидан қилган мурожаатларига божхона ходимлари томонидан тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари коррупциядан ҳоли ва шаффоф божхона тизимини яратиш бўйича йиғилиш иштирокчиларининг таклифлари эшитилди.

Тадбир сўнгида, бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига қулай шароит ва енгилликлар яратиш мақсадида, маҳсулотларни "экспорт" божхона режимига расмийлаштириш учун барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида тун-у кун хизмат кўрсатиш йўлга қўйилганлиги, тадбиркорлар томонидан муаммолари мавжуд бўлган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа рақамли “Ишонч телефони”га ёки Фарғона вилояти божхона бошқармасининг 73-249-07-00 рақамига мурожаат қилишлари мумкинлигини, ҳар бир мурожаат назоратга олиниши ва унинг натижаси бўйича қонуний чоралар кўрилишини йиғилганларга етказилди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

12.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг