Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Божхона тўгараги”да дарслар тизимли ташкил этилмоқда
1383
Хабарингиз бор, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг божхона соҳасига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида танлаб олинган мактабларда “Божхона тўгараги” ташкил этилган эди.
“Божхона тўгараги”да дарслар тизимли ташкил этилмоқда

Ушбу тўгаракка аъзо бўлган мактаб ўқувчиларини божхона соҳаси билан яқиндан таништириш, уларда божхона тизимининг илк тасаввурларини пайдо қилиш ва бирламчи қоидаларини ўргатиш мақсадида ҳар ҳафтада мутасадди бўлим ходимлари томонидан дарслар ўтилиши тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари бугун яна Нукус шаҳридаги 31-сонли мактабга ташриф буюриб, “Божхона тўгараги”га аъзо бўлган мактаб ўқувчиларига навбатдаги ўқув-машғулотларини ташкиллаштиришди.

Божхона органларининг жамиятимиздаги аҳамияти ва ўрнига бағишланган бугунги учрашувда ўқувчиларга божхона органларининг асосий вазифа ва функциялари ҳаётий мисоллар билан батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, божхоначилар томонидан ўқув дарсида фаол қатнашиб, синов саволларига тўғри жавоб берган ўқувчиларга китоблар совға қилинди ҳамда божхона соҳаси бўйича ўқувчиларни  қизиқтирган барча саволларига жавоб беришди.

9.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг