Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мактаб ўқувчилари ўртасида “Темур тузуклари билимдони” кўрик танлови ўтказилди
1365
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги қўшма қарори билан тасдиқланган йўл харитаси ижросини таъминлаш мақсадида вилоят божхона бошқармасига бириктирилган Навоий шаҳридаги 16-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб билан бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Мактаб ўқувчилари ўртасида “Темур тузуклари билимдони” кўрик танлови ўтказилди

Шундай тадбирлардан бири буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишлаб, бадиий кеча ва мактаб ўқувчилари ўртасида “Темур тузуклари билимдони” кўрик танлови ўтказилди.

Даставвал, ўқувчи-ёшлар йиғилганлар эътиборига Амир Темурнинг фаолиятига доир қизиқарли маълумотларни етказишди ҳамда Амир Темурнинг ҳаёти билан боғлиқ саҳна кўринишлар намойиш этишди. Шунингдек, Амир Темурни мадҳ этувчи шеърлар йиғилганларда илиқ таассурот уйғотди.

Шундан сўнг, Амир Темурнинг "Темур тузуклари" асари асосида “Темур тузуклари билимдони” кўрик танлови ўтказилди ва танлов якунида ғолиб ва совридорлар вилоят божхона бошқармасининг дипломи ва китоблар тўплами билан тақдирланишди.

9.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг