Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда мактаб ўқувчилари учун “Ёш божхоначилар” тўгараги ўз ишини бошлади.
1170
Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Навоий шаҳридаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Ёш божхоначилар” тўгараги аъзолари учун “Божхона иши тарихи” мавзусида дастлабки дарс машғулот ўтказилди.
Навоийда мактаб ўқувчилари учун “Ёш божхоначилар” тўгараги ўз ишини бошлади.

Тўгаракнинг дастлабки ўқув машғулотида божхона ишининг вужудга келиши, мустақиллик йилларида миллий божхона тизимининг ривожланиш босқичлари, божхона органларининг асосий функциялари ҳақида ўқувчи ёшларга маълумот берилди.

Шунингдек, тадбир давомида божхона органлари фаолияти ёритилган видеороликлар намойиш этилди.

Дарс машғулотида божхона соҳасига қизиққан ўқувчи ёшлар ўзини қизиқтирган барча саволларига жавоб топишди ҳамда келгусида тўгарак аъзоларини бошқарма ва божхона постлари фаолияти билан доимий таништириб борилиши маълум қилинди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

9.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг