Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда “Темур тузуклари билимдони” кўрик танловида божхоначилар фахрли II ўринни эгаллашди
3081
Амир Темур ҳаётлик давридаёқ унинг ҳарбий санъати ва давлат бошқариш услубига бағишланган махсус асар яратилиб, у “Темур тузуклари” номи остида шуҳрат топади. Унда давлатни бошқаришда кимларга таяниш, тож-у тахт эгалари фаолиятининг тартиби – тутуми ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини тайинлаш тартиблари белгилаб берилган.
Хоразмда “Темур тузуклари билимдони” кўрик танловида божхоначилар  фахрли II ўринни эгаллашди

Амир Темурнинг “Куч – адолатдадур” деган сўзлари унинг мамлакатни ақл-заковат ва адолат билан бошқарганлигидан гувоҳлик беради. Соҳибқирон Амир Темур давлатни бошқариш ва ҳарбий соҳада ўзига хос усул яратиб, шу асосда барпо қилган давлати билан дунёни лол қолдирган.

Амир Темур таваллудининг 686 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан барча ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида “Темур тузуклари билимдони” кўрик танловини вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда вилоят божхона бошқармаси ходими Жавлонбек Алламбаев ҳарбийлар ўртасида билим беллашувида фахрли II-ўринни эгаллади.

“Темур тузуклари билимдони” кўрик-танлови мард, довюрак ва жасур ўғлонларни тарбиялашга хизмат қилади.

9.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг