Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда мактаб ўқувчилари учун “Ёш божхоначи” тўгараги ташкил этилди
1242
Божхона органлари томонидан ёшларни божхона соҳасига бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек ёшлар ўртасида тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув-машғулотлари ташкил қилиб келинмоқда.
Наманганда мактаб ўқувчилари учун “Ёш божхоначи” тўгараги ташкил этилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Наманган шаҳридаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар учун дарсдан ташқари “Ёш божхоначи” тўгараги ташкил этилди.

Бошқарманинг масъул ходимлари томонидан тўгарак иштирокчиларига божхона ишининг вужудга келиши, ривожланиш тарихи ҳамда божхона назорати техник воситалари бўйича илк машғулотни ташкил қилишди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчиларига Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби, абитуриентларга қўйиладиган талаблар, танлов босқичлари ва институтда курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўқувчи ёшларда ўзгача таассурот қолдирган учрашув савол-жавоб тарзида давом эттирилди ва иштирокчилар бир қанча маълумотларга эга бўлди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда пойдевор яратиш, шу билан бирга, божхона касбини эгаллашда кўмакдош бўлишдир.

8.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг