Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида “Олима аёллар” Кенгаши ташкил қилинди
7359
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонида олий таълим муассасаларида фаолият юритувчи хотин-қизлар илмий салоҳиятини оширишга қаратилган бир қатор вазифалар белгиланган.
Божхона институтида “Олима аёллар” Кенгаши ташкил қилинди

Шунингдек, 2022 йил 17 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва уни коррупциядан холи соҳага айлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда ҳам божхона соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, соҳада хизмат олиб  борувчи аёл ходимлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида  ташкил этилган “Олий таълим муассасаларида хотин-қизлар илмий салоҳиятини ошириш масалалари” мавзусидаги давра суҳбатида юқоридаги топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.

Божхона институти аёл профессор-ўқитувчилари ва курсант қизлари  қатнашган мазкур тадбирда Ўзбекистон “Олима аёллар” уюшмаси раиси, Ўзбекистон Миллий университети профессори, т.ф.д. Р.Х.Муртазоева, уюшма аъзолари Ўзбекистон Миллий университети профессори, т.ф.д. З.Ишанходжаева, Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, т.ф.д. С.Бекназарова, ДБҚ Марказий аппарати Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат Кенгаши аъзоси, божхона хизмати майори У.Пирмухамедова, Тошкент давлат юридик университети профессори, ю.ф.д. З.Эсанова, Божхона институти Махсус фанлар кафедраси бошлиғи, т.ф.д., проф. Л.Пўлатовалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.  

Маърузаларда Ўзбекистон “Олима аёллар” уюшмасининг мақсад ва вазифалари, уюшма таркибидаги Ёш олималар Академияси фаолияти, ёш хотин-қизларни илм-фанга жалб қилиш борасида яратилган имкониятлар,  юридик фанларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда божхона органлари тизимида гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда Божхона институти илмий салоҳиятини янада оширишнинг долзарб масалалар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан Божхона институтида “Олима аёллар” Кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама этилиб, мазкур кенгашнинг ташкил этилиши ёш ходималар ва иқтидорли курсант қизларни илмий тадқиқотларга фаол жалб этишда ижобий самара бериши қайд этилди.

Тадбир давомида Божхона институти “Олима аёллар” Кенгаши таркиби шакллантирилди, мазкур кенгаш раиси этиб Божхона институти Махсус фанлар кафедраси бошлиғи, т.ф.д., проф. Л.Пўлатова сайланди. 

Шунингдек, давра суҳбати якунида божхона хизмати органларида фаолият юритувчи хотин-қизлар таркибидан юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда  мамлакатимизнинг етакли олий ва илмий-тадқиқот таълим муассасалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда таълим-фан-амалиётнинг узвийлигига асосланган тадқиқотлар салмоғини оширишга доир таклифлар ишлаб чиқилди.     

8.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг