Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортига “Истанбул-Самарқанд” рейси билан учиб келган фуқаро Д.М. яшил йўлак орқали ўтар экан, белгиланган нормалардан ортиқча қимматбаҳо метал - кумушдан ясалган 100 дона умумий вазни 336,7 гр. бўлган узук ва сирғаларни яширинча олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Самарқанд вилоят Маъмурий суди фуқаро Д.М.нинг ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, фуқаро Д.М. нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси қўлланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Шунингдек, жами баҳоси 8,4 млн. сўмлик кумушдан ясалган тақинчоқлар тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан умумий қиймати 420 млн. сўмлик, оғирлиги 2,7 кг.дан ортиқ заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.
Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар вазни 65 гр.гача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини шахсий эхтиёжлари учун божсиз олиб киришлари мумкин.
Лазиз ҚАХОРОВ,
“Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости
катта инспектор-суриштирувчиси
28.11.2018