Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган тамаки маҳсулотлари ва этил спирти фош этилди
2041
Тошкент шаҳар “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари юртимизга тамаки ва этил спирти маҳсулотларини ноқонуний олиб кирилишининг олдини олишди.

“Алмата-Нукус” поезди билан юртимизга кириб келган фуқаро К.Ю.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу шахс қиймати 6,5 милион сўмлик тамаки маҳсулотларини божхона декларациясида кўрсатмасдан, ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлиги фош этилди.

“Челябинск-Тошкент” поезди билан юртимизга кириб келган фуқаро Х.Н.эса қиймати 500 минг сўмлик этил спиртини яширинча олиб ўтмоқчи бўлган экан.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг