Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нуробод помидорлари Россияда
7567
Мамлакатимизда сўнгги вақтларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали аҳоли даромадларини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Нуробод помидорлари Россияда

Ҳозирда баҳор фаслида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш очиқ дала мавсумига ўтмаганлиги боис экинлар иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Ҳаммамизга маълумки, ҳозирда ҳар қандай турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини иссиқхоналарда етиштириш имконияти бор. Иссиқхона тадбиркорлигини асосан помидор ва бодринг маҳсулотлари ташкил этади.

Нуробод туманидаги 5 гектарли иссиқхонада ҳам помидорнинг “Дафнис” нави экилиб, ҳозирда помидорлар пишиб етилиб экспортга чиқарилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 6 апрель куни “Самарқанд” ТИФ божхона пости томонидан соддалаштирилган божхона расмийлаштируви орқали “Нуробод кристал” МЧЖ иссиқхонасидан 19 тонна помидорнинг “Дафнис” нави Россия Федерациясига экспорт қилинди.

8.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг