Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода ҳужжатларда “тушиб” қолган товарларнинг умумий қиймати 1 млрд. 568 млн. сўмни ташкил қилди.
814
Турли найрангларни қўллаган ҳолда товар моддий бойликларини божхона назоратини четлаб юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Бухорода ҳужжатларда “тушиб” қолган товарларнинг умумий қиймати 1 млрд. 568 млн. сўмни ташкил қилди.

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан мазкур йўналишда қатор қонунбузарлик ҳолатларига чек қўйилмоқда.

Жумладан, “Олот” чегара божхона постида хорижий давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаларидан бири белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур транспортга ортилган юклар ва унга тегишли ҳужжатлар кўздан кечириш давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 45 номдаги қиймати 1 млрд 220 млн сўмга тенг бўлган “автомобил эҳтиёт қисмлари” товарлари борлиги фош бўлди.

Шунингдек, “Олот” постда божхона кўригидан ўтказилган яна бир юк автотранспорт воситасига эса юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 569 дона ҳар-хил турдаги маҳсулотлар ортилгани аниқланди. Ушбу товарларнинг умумий қиймати 228 млн. сўмдан ошмоқда.

Яна бир ҳолатда эса қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситасининг хавфни бошқариш тизимида “қизил” йўлакка йўналтирилгани бежиз эмас экан.

Текширув давомида, ушбу транспорт воситасига ҳужжатларда кўрсатилмаган 5 минг дона Вентилятор учун металл тўрлар борлиги аниқланди. Ушбу товарларнинг умумий қиймати 120 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

8.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг