Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистонда божхоначилар учун коррупцияга қарши курашнинг комплаенс тизими бўйича сайёр ўқув машғулоти ташкил қилинди
1115
Божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва “коррупциядан ҳоли” соҳага айлантириш бугун тизим олдидаги энг устувор вазифа ҳисобланади.
Қорақалпоғистонда божхоначилар учун коррупцияга қарши курашнинг комплаенс тизими бўйича сайёр ўқув машғулоти ташкил қилинди

Айни масала жорий йилнинг 17 февраль куни шахсан Президентимиз бошчилигида божхона органлари ходимлари иштирокида ўтказилган видеоселекторда ҳам алоҳида муҳокама қилинган эди.

Таъкидлаш жоизки, божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган “кўприк” ҳисобланади. Бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлик, инвестицияга тўсиқ бўлади ҳамда аҳолининг норозилигини келтириб чиқаради.

Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида экспортни 30 миллиард долларга, хорижий туристлар сонини 7 миллионга етказишдек катта марралар белгиланган. Бунга эришиш учун эса божхона тизими “пастдан” бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак.

Шу мақсадда Давлат божхона қўмитаси томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда божхонада комплаенс тизимини жорий этиш устида ишлар бошлаб юборилган.

Хўш, мазкур тизим нима? Божхона ходимларининг бу борада билим ва кўникмалар қай даражада етарли?

Қорақалпоғистон Респубуликаси божхона бошқармаси шахсий таркиби учун ўтказилган навбатдаги сайёр ўқув машғулоти айни шу саволларга жавоб излашдан бошланди.

Давлат божхона қўмитасининг Шахсий хафсизлик бошқармаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари томонидан ташкил этилган машғулот бир вақтнинг ўзида профилактик аҳамият ҳам касб этади.

Дастлаб йиғилганларга божхона органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, комплаенс назорат тизими, унинг вазифа ва функциялари, иқтисодиётнинг рақамлаштирилиши шароитида божхонадаги коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тенденциялар каби долзарб мавзуларда батафсил тушунчалар берилди.

Бу иллатга қарши курашдаги энг мақбул ва оқилона ечим энг аввало божхона ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатнинг шаклланиши ва унга қарши “иммунитет”нинг пайдо бўлиши билан чамбарчас боғлиқлиги алоҳида таъкидланди.

Шу боисдан ҳар бир ходим яна бир карра огоҳликка давъат қилинди. Зеро, божхонани коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш бўйича бошланган ишлар ортга қайтмайди. Бу иллатга қарши кураш муросасиз ва кескин тус олади.

Шундай экан, атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисaлардан тўғри хулоса чиқариб, ҳалоллик, Ватанга ва қасамёдга садоқат – ҳаётий энг муҳим принципга айланиши лозимлиги қайд этилди.

Машғулот сўнггида шахсий таркиб ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олиб, ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

8.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг