Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда 3-сонли мактаб ўқувчи қизлари учун саломатлик дарслари тадбирлари бўлиб ўтди
1096
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг масъул аёл ходимлари томонидан бошқармага бириктирилган Қарши шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи қизлар учун “Репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзи” мавзусида навбатдаги тадбир ўтказилди.
Қашқадарёда 3-сонли мактаб ўқувчи қизлари учун саломатлик дарслари тадбирлари бўлиб ўтди

Унда, тиббиёт ходимлари, мактабнинг юқори синф ўқувчи қизлари, устоз-муаллимлар ва божхонанинг аёл ходимлари иштирок этди.

Бу каби тадбирлар, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 17 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлат божхона қўмитасига юклатилган вазифалар, шунингдек юртимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш юзасидан ташкил этилмоқда.

Тадбирнинг дастлабки қисмида, мутахассислар томонидан келажагимиз бўлган фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб вояга етказиш, рeпродуктив саломатлик ва ўсмир қизларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан тушунтиришлар берди.

Амалга оширилаётган бу каби амалий ишлар ўқувчи қизларни соғлом турмуш тарзи асосларига доир билимларини бойитган ҳолда, соғлом ва самарали ҳаёт кечириш қобилиятини кенгайтиришга хизмат қилади.

Тадбир давомида масъуллар томонидан ўқувчи ва ўқитувчиларнинг мавзуга оид саволларига батафсил жавоблар қайтаришди. Самимий ва ноодатий тарзда ўтказилган суҳбат қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Шунингдек, мутахассислар ўқувчиларга соғлом ҳаёт кечиришга оид ўзларининг зарур маслаҳат ва тавсияларини ҳам беришди.

Тадбирнинг кейинги қисмида, божхона ходимлари ўқувчи қизларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва келажакда божхона касбини эгаллашга бўлган қизиқишларини ошириш юзасидан ўзларининг фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўтказилган тадбир якунида фаол иштирок этган ёшларга ва яқиндан ҳамкорлик учун мутахассисларга бошқарманинг диплом ва бадиий китоблари совға қилинди.

7.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг