Тадбирда дастлаб ўқувчиларга “Сирдарё” чегара божхона пости фаолияти ҳақида маълумотлар берилиб, уларга юк автотранпорт воситаларининг самарали божхона назоратидан ўтказишда фойдаланиладиган энг замонавий сканер қилувчи қурилмалар “Rapiscan Eagle M60” русумли инспекцион-кўрик мажмуаси, инсон танасини зарарсиз божхона назоратидан ўтказувчи “Adani” русумли боди сканер, қўл юкларини сканер қилувчи рентген қурилмалари, СТ-40 жамланмалари, автотарозилар, портал мониторлар, автомобил рақамларини аниқлаш тизимлари билан мактаб ўқувчилари яқиндан таништирилиб, иш жараёнлари кўрсатилди.
Шундан сўнг, ўқувчиларни қизиқтирган соҳа – кинология хизмати бўйича хизмат итларини сақлаш шароитлари, овқатланишлари таништирилиб ўтилди ҳамда божхона органлари фаолиятида хизмат итларининг роли тўғрисида ахборот берилиб, улар ёрдамида автотранспорт воситасини божхона назоратидан ўтказиш жараёнлари ва хизмат ити иштирокида маҳорат дарси кўрсатиб берилди.
Тадбир сўнгида, божхона пости томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик холатлари бўйича тайёрланган видеоролик намойиш этилиб, божхона постида ходимлар учун яратилган барча шарт-шароитлар таништирилди.
Ўтказилган учрашувда хизмат итларининг маҳорати ва замонавий техник воситаларни томоша қилган ўқувчиларни божхона касбига бўлган қизиқишлари янада ортганлиги маълум бўлди.
7.04.2022