Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагон туйнугидаги оғу божхона чегарасидан ўта олмади
2183
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими вакиллари томонидан гиёҳванд моддаларнинг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Вагон туйнугидаги оғу божхона чегарасидан ўта олмади

Чет давлатидан мамлакатимизга “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости орқали кириб келган темир йўл вагонлари божхоначиларда шубҳа уйғотганлиги сабабли холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув давомида, темир йўл вагонининг пастки ғилдираклари орасидаги туйнугида хуфёна тарзида яширилган қора рангли пайпоқ ичига солинган ўзига хос ўткир ҳидли, сақичсимон жигарранг модда борлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг берган хулосасида ашёвий далил сифатида олинган моддалар “опий” гиёҳвандлик моддаси эканлиги ва соф вазни 686,08 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.

Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

28.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг