Мазкур тадбирда Миллий кинология маркази ходимлари дастлаб ўқувчиларга хизмат қуроллари ҳақида тушунча беришди. Сўнгра иштирокчилар эътиборига хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Ўқувчилар орасида божхона ходимларининг ўқотар қуролидан фойдаланиш тартиблари ва хизмат давомида махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итларидан фодаланишлари чуқур таассурот ва соҳага бўлган қизиқишларини уйғотди.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини оширишдан иборатдир.
2.04.2022