Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–759-сон, 14.03.2022 й.) мазмун-моҳияти
7458
Қонун билан биометрик паспорт ўрнига ID-карталари жорий этилаётганлиги сабабли айрим Кодекслар ва қонунларга ID-карта тушунчаси киритилди.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун  (ЎРҚ–759-сон,  14.03.2022 й.) мазмун-моҳияти

ID-карталарни, хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотганлик, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жавобгарлик белгиланди (135 000 дан 270 000 сўмгача жарима).
Агар мазкур ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такроран содир этилса 1 350 000 сўмгача жарима солинади.
Шунингдек, паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани шахслардан қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки гаровга олиш 2 млн 700 минггача жарима солишга сабаб бўлади.

Оила кодексида болаларнинг туғилишини қайд этиш ота-онасининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 1 ой ичида амалга оширилиши белгиланди (Аввал бу тартиб бўлмаган). 
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилишига оид норма чиқариб ташланди.

Ер давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда фуқароларга унинг ўрнига берилаётган уй-жой аввалги уй-жойидан қимматроқ бўлса, фарқ қилган қиймат фуқаролар томонидан қайтариб берилмайди (Илгари 5 йилда қайтарилиши лозим эди).

Ижтимоий ҳимоя ягона реэстрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
ID-карта берганлик учун БҲМнинг 89 фоизи миқдорида бож ундирилади (240 300 сўм), хорижга чиқиш учун биометрик паспортни берганлик учун эса БҲМнинг 1 баравари (270 000 сўм) миқдорида ундирилади (илгари БҲМнинг 1,2 баравари эди).

Асос: ЎРҚ–759-сон Қонун, 14.03.2022 й.

4.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг