Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада тадбиркор билан амалий учрашувлар давом этмоқда
7631
Мамлакатимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларни экспорт қилинишини рағбатлантириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қатор меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб амалиётга жорий этилмоқда.
Фарғонада тадбиркор билан амалий учрашувлар давом этмоқда

Тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасида берилаётган имтиёзларни ўз вақтида етказиш мақсадида ва уларга божхона соҳасида яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда қулайликлар ҳақида бевосита корхоналарга борган ҳолда тушунтиришлар берилмоқда. Бундан ташқари тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида бартараф этилиши тадбиркорлик фаолиятининг ривожига хизмат қилмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ҳамда таркибий тузилмалари томонидан мунтазам тадбиркорлар билан амалий учрашувлар ташкил этиб борилмоқда. Бошқарманинг “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи ва ходимлари томонидан вилоятнинг Олтиариқ туманида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси аъзоси сифатида фаолият олиб бораётган “HAMZA EXPO ART TEKSTIL” хусусий корхонаси фаолияти яқиндан ўрганилди.

“HAMZA EXPO ART TEKSTIL” хусусий корхонаси 2010 йилдан буён тўқимачилик соҳасида фаолият олиб бормоқда. Корхона томонидан мато, савдо сумкалари ва ип калава маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорларда сотилиши йўлга қўйилган бўлиб, балки хорижга ҳам экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг ўзида Россия, Польша ва Қозоғистон каби давлатларга умумий қиймати 600 минг доллардан зиёд товарлар экспорт қилинди. Корхонанинг ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ барча расмийлаштирув жараёнлари “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириб келинмоқда.

Учрашув давомида тадбиркор томонидан ишлаб чиқараётган турли рангдаги маҳсулотларига хорижда талаб ортиб бораётганлиги сабабли корхонанинг ўзида бўёқ ишлаб чиқариш ва бўяш цехларини ташкил этиш ҳамда бу орқали янги 400 га яқин янги иш ўринларини яратилиш мақсади борлиги таъкидланди. Божхона ходимлари ҳам тадбиркорга технологик асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш воситалари ҳамда хом ашё товарларини импорт қилиш тартиби, бу борада божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.  

Бундай учрашувларнинг ўтказилиши тадбиркорлар фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг барвақт олдини олишга ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида бўлаётган ўзгаришлардан ўз вақтида хабардор бўлишларига хизмат қилади.

3.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг