Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Урганчдаги мактабда “Ёш божхоначи” тўгараги ташкил этилди
1124
Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида танлаб олинган алоҳида мактабларда таҳсил олаётган ўқувчи ёшларни божхона соҳасига қизиқтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.
Урганчдаги мактабда “Ёш божхоначи” тўгараги ташкил этилди

Бу борада, Хоразм вилоят божхона бошқармасига бириктирилган Урганч шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари иштирокида “Ёш божхоначи” тўгараги ташкил этилди. Режага кўра, куни кеча тўгаракнинг дастлабки ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда бошқарманинг Юридик хизмати бош инспектори З.Бекчонов томонидан “Божхона иши тарихи, мустақилликнинг дастлабки йилларида божхона органларининг шаклланиши босқичлари ва ҳуқуқий асослари” мавзусида дарс машғулоти ўтилди.

Ўқув машғулоти жараёнида ўқувчилар божхона соҳасининг ташкил топиш тарихи ва бугунги замонавий божхона хизматида олиб борилаётган ишлар ҳусусида етарли ҳуқуқий тушунчаларга эга бўлишди.

Тадбир давомида божхона органлари томонидан аниқланаётган йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддалари, валюта қийматликлари ҳамда заргарлик буюмлари билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тайёрланган тезкор ҳолатлар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида, соҳа ходимлари ўқувчилар билан бўлган дўстона самимий суҳбатларда юрт равнақи йўлида халқимизга ситқидилдан, ҳалол ва садоқат билан хизмат қилиш кераклигини таъкидланиб, бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклигига алоҳида тўхталиб, тегишли тавсиялар беришди.

3.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг