Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Нукус шаҳридаги 31-сонли мактаб оталиққа олинган бўлиб, ушбу мактаб ўқувчиларини божхона соҳаси билан яқиндан таништириш, уларни ушбу соҳага қизиқтириш мақсадида “божхона тўгараги” ташкил этилди.
Тўгарак иштирокчиларига бугун тизим ходимлари божхона ишининг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи бўйича илк машғулотни ташкил қилишди.
Тадбир давомида божхона соҳаси, унинг вужудга келиши ва шаклланиши, асосий вазифалари ҳақида кўргазмали материаллар асосида батафсил тушунтиришлар берилди.
Тўгарак машғулоти якунида ўқувчиларнинг олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида савол-жавоб тарзидаги қизиқарли машқлар ташкил этилиб, фаол қатнашган ўқувчилар муносиб тақдирландилар.
Бу каби тўгарак дарсларининг мазмунли ва қизиқарли ташкил этилиши ўқувчиларда она Ватанга садоқат ҳиссини янада ошириб, келажакда эл-халқига муносиб хизмат қилиш масъулияти ва иштиёқини янада ошириши шубҳасиз.
3.04.2022